April 9, 2024

Ёшлар ўртасида брейн-ринг мусобақаси ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

Тошкент шаҳридаги “Заковат” интеллектуал клубида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи ташкилотчилигида “Брейн Ринг” ўйини ўтказилди.

Ходимларда мантиқий фикрлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, қарор қабул қилиш ва қабул қилинган танлов учун масъулиятни ўз зиммасига олиш қобилиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган турнирда нефт-газ соҳасида фаолият олиб бораётган ёшлардан иборат йигирма етти жамоа ўзаро беллашди.

Финалда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоалари ўзаро баҳслашди. Сўнгги дақиқаларгача деярли тенг имкониятларда кечган мусобақа завод ёшларининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Шундай қилиб, биринчи ўрин Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, иккинчи ўрин "Ўзбекнефтгаз" АЖ, учинчи ўрин "Uzbekistan GTL" заводи ёшларига насиб этди.

Турнир сўнггида ғолиблар тантанали равишда тақдирланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook