May 19, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбекистон нефть ва гази - OGU-2023” 25-халқаро кўргазмаси доирасида Россия компаниялари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

O‘zbekcha Ruscha

Аввал хабар берилганидек, айни пайтда “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 3-халқаро энергетика форуми ўз ишини давом эттирмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ хорижий компаниялар ва молия институтлар билан нефть-газ саноати соҳасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишда давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Россия компаниялари – “Татнефть” ҳамда “Majorpack” вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ газ қувурларига ҳимоя қопламасини қўллаш бўйича “Majorpack” компания хизматларини харид қилиш имкониятларини янада ўрганиш бўйича келишувларга эришилди.

Татаристоннинг "Татнефть" компанияси вакиллари билан музокараларда томонлар ўртасида йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик алоқалари, шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар барча йўналишларда ишчи гуруҳларининг фаол фаолиятини кучайтириш зарурлигига келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма жорий йилнинг 19 ва 20 май кунлари ўз ишини давом эттиради. Ушбу тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўп йиллик ҳамкорлари, салоҳиятли инвесторлар ҳамда хизмат ва ускуналар етказиб берувчилар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|