December 13, 2024

Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми тўрт баробар оширилди

O‘zbekcha Ruscha

Совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига киритилаётган чекловлар сабаб бензинга бўлган талаб ошди.

Шу муносабат билан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми вақтинчалик тўрт карра оширилди.

2024 йил 12 декабрь куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2618 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди. Жорий куни 8000 тонна АИ-80 автобензин биржа савдоларига қўйилиб, сотилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефт базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефт базаларга жами 29695 тонна, жумладан 12 декабрь куни 2350 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2024 йил 12 декабрь куни Жамият тасарруфдаги нефт базалари орқали истеъмолчиларга жами 5324 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасига 246 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятига 1814 тонна, Андижонга 419 тонна, Бухорога 295 тонна, Жиззахга 156 тонна, Қашқадарёга 442 тонна, Навоийга 162 тонна, Наманганга 356 тонна, Самарқандга 546 тонна, Сурхондарёга 329 тонна, Сирдарёга 127 тонна, Фарғонага 276 тонна ва Хоразм вилоятига 156 тонна.

13 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефт базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 41,3 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 58,1 минг тонна хом-ашё захираси яратилган.

Талаб ва таклифга қараб биржа савдоларига жойлаштирилаётган автобензин ҳажмини янада ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook