Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ESG татбиқ этиш бўлими етакчи мутахассиси лавозимига очиқ танлов эълон қилади.
Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблар:
• Маълумоти: олий, магистр даражаси қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади;
• Мутахассислиги: молия, иқтисодиёт, экология;
• Тилларни билиш даражаси: ўзбек, рус ва инглиз тиллари - мукаммал;
• Компьютер саводхонлиги: ишончли компьютер фойдаланувчиси;
• Инвестицияларни жалб қилиш, эмиссияларни ҳисоблаш йўналишларида малака оширганлигини тасдиқловчи сертификатлар мавжуд бўлиши лозим.
• Иш тажрибаси: молия-иқтисод, экология йўналишида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
Мутахассисга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:
• Молиялаштиришни жалб қилиш доирасида банклар талабига мувофиқ ESG лойиҳалари бўйича маълумотларни тайёрлаш (инглиз тилида);
• Иқлим стратегиясини ишлаб чиқиш;
• IPCC ва GHG Protocol га мувофиқ Scope 1 ва Scope 2 эмиссияларини верификация қилиш;
• Ижро назорати ва ҳужжатлар айланиши электрон тизимлари билан мунтазам равишда иш олиб бориш;
• Жамият ва унинг тасарруфидаги корхоналарда бўлим йўналиши билан боғлиқ мунозарали масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш.
Номзодлар 2025 йил 20 февралга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.