August 15

Пермь ўлкаси тадбиркорлари “Uzbekistan GTL” заводида бўлди

O‘zbekcha Ruscha

Перм ўлкаси Саноат ва савдо вазирлиги вакиллари ҳамда бир гуруҳ тадбиркорлар делегацияси Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида “Uzbekistan GTL” заводида бўлиб, синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш жараёни билан танишди.

Хорижий тадбиркорларга заводда тайёрланадиган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолати, сифат ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Шунингдек заводнинг замонавий бошқарув панеллари орқали ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими ва ўқув-симмуляция хонаси яқиндан таништирилди.

Бундан ташқари, марказий лаборатория биносида жойлашган замонавий қурилма ва асбоблар орқали заводда ишлаб чиқарилаётган “GTL” дизел ёқилғисининг таҳлил жараёнлари кўрсатиб берилди.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ PR-хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook