Ўзбекистонда АЁҚШлар тармоғи кенгайтирилмоқда
Хабарингиз бор, 2019 йил “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Татнефть” ОАЖ ўртасида ёқилғи қуйиш шахобчалари тармоғини қуриш ва фойдаланиш бўйича “Татнефть - UNG” қўшма корхонаси ташкил этилган.
2019 йил сентябр ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Тошкент шаҳридаги “Қоратош” ёқилғи қуйиш шахобчаси негизида “Татнефть” бренди остидаги биринчи ёқилғи қуйиш шахобчаси фойдаланишга топширилган ва қисқа муддатда мазкур бренд истеъмолчилар ишончини қозонган.
Компаниялар ҳамкорликда Ўзбекистондаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини яна биттага кўпайтирди.
Натижада 19 та янги иш ўрни очилиб, аҳолини кунига 20 тонна сифатли нефт маҳсулоти билан таъминлаш имкони яратилди. АЁҚШ ҳудудига электромобилларни қувватлаш ускуналари ҳам ўрнатилиб, истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
АЁҚШда маҳаллий ва импорт бензинлари ҳамда дизель ёнилғиси савдоси йўлга қўйилади.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ҳам шу каби АЁҚШнинг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.