Хорижий банклар билан икки томонлама муносабатларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ делегациясининг Буюк Британияга амалга оширган ташрифи доирасида сўнгги учрашуви «Standard Chartered», «ICBC Standard Bank», «Citi», «Deutsche Bank», «Barclays», «MUFG» банклари вакиллари билан бўлди. Унда янги кредит маблағларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида компаниянинг сўнгги корпоратив ютуқлари ва ишлаб чиқариш натижалари, нефт-газ тармоғидаги тенденциялар, шунингдек, истиқболдаги устувор вазифалар ва молиялаштириш эҳтиёжлари муҳокама қилинди.
Банклар 2024-2025 йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятини молиялаштиришда иштирок этишга катта қизиқиш билдиришди.
Банклар томонидан синдикатлаштирилган кредитни ташкил этиш, қўшимча евробондларни чиқариш ва хеджлаш стратегиялари каби турли молиявий инструментлар таклиф қилинди. Шунингдек, экспорт кредит агентлиги (ECA) ёки кўп томонлама инвестициялар кафолатлари агентлиги (MIGA) асосида молиялаштиришнинг муқобил манбалари муҳокама қилинди.
Экологик, ижтимоий ва бошқарув (ESG) мақсадларини амалга ошириш ва нефт-газ соҳаси хусусиятларидан келиб чиқиб, чиқиндиларни камайтириш лойиҳаларига алоҳида эътибор берилди қаратилди.