October 22

Навоий вилоятидаги маҳаллий корхоналар билан кооперация алоқалари йўлга қўйилмоқда 

O‘zbekcha Ruscha

Навоий шаҳрида “Тоғ-кон металлургия, электротехника, электроэнергетика, кимё саноати ва қурилиш материаллари” йўналишлари бўйича ҳудудий тармоқлараро саноат кооперацияси ярмаркаси бўлиб ўтди.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан йирик саноат корхоналари, вазирлик ва идоралар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ушбу тадбирда Жамият тизимидаги корхона ва идоралар вакиллари ҳам иштирок этди.

Унда импортдан харид қилинаётган янги турдаги маҳсулотлар намойиш этилди. Жумладан, металл буюмлар, саноат филтрлари, кимёвий реагентлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Маҳаллий корхоналар вакиллари билан учрашувларда улар томонидан берилган таклифларнинг баъзиларини ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, соҳа мутахассислари, маҳаллий ва хорижий корхоналар вакиллари билан суҳбатларда товар ва хизматларни маҳаллийлаштириш имкониятлари ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Тадбир якунлари бўйича нефт-газ саноатида янги турдаги саноат филтрлари, бурғулаш ускуналари ва технологик қурилмалар учун эҳтиёт қисмларни ўзлаштириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook