Европа экспорт ва савдо банки делегацияси билан музокаралар ўтказилди
O‘zbekcha Ruscha
“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ҳамда Германиянинг "AKA European export-trade bank"и бош директори М. Венгрчик бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон нефт-газ саноатининг асосий тенденциялари, ишлаб чиқариш фаолияти, компаниянинг инвестициявий устувор йўналишлари ва ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар "Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Европа контенти мавжуд шартномаларини молиялаштириш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Музокаралар давомида “яшил” лойиҳаларни молиялаштиришни жалб қилиш шартларини ўрганиш белгилаб олинди.
Учрашувнинг мақсади – ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва манфаатли лойиҳаларни амалга оширишдан иборат.
Томонлар ўртасидаги келишувлар асосида келажакдаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилиши кутилмоқда.