February 28

Жамиятга қарашли нефт ва газ корхоналарида Жамоа шартномаси ижроси муҳокама қилинмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли корхоналарда Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳамда касаба уюшмалари ташкилотларининг ҳисобот сайлов конференциялари бўлиб ўтмоқда.

Уларда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси, HR департаменти маъсуллари ҳамда бўлинмалардан сайланган делегатлар иштирок этяпти.

Жамоа шартномаларига киритилган имтиёзларнинг ўтган йилдаги ижроси бўйича ҳисоботларда асосий эътибор меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлашга, жумладан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, оммавий спорт турларига жалб этиш, санаторийларда саломатликларини тиклаш, юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш, кўмакка мухтож, кам таъминланган оилаларга кўрсатилган ёрдамлар ва уларнинг ижросига қаратилди.

Келгусида режалаштирилган вазифалар тўғрисида маълумот берилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди. Ташкилотларнинг Жамоа шартномасига таклиф этилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар муҳокама қилинди.

Шунингдек бошқарма ва корхоналар касаба уюшма қўмиталари таркиби ва унинг раиси, тафтиш комиссиялари ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ташкилотининг конференциясига делегатлар сайланди. Бу каби тадбирлар апрел ойига қадар давом этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook