December 6, 2024

“Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” 

O‘zbekcha Ruscha

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати, бошқарма ва заводларда “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида ташкилий-амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Бу тадбирлар ишчи-ходимларнинг Бош қомусимиз ҳақидаги билимларини ошириш, унинг аҳамияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган.

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 32 ёшда” мавзусида ташкил этилган семинарда Конституциянинг мазмун-моҳияти, тарихий аҳамияти, унинг халқимиз ҳаётидаги ўрни, давлатимиз ривожи учун муҳимлиги ҳақида сўз борди.

Жорий йил 3 декабрь куни “Менинг Конституциям ва Давлат тилим” мавзусида оммавий диктант ташкил этилган эди. Унда иштирок этган ходимлар ўз билимлари билан Конституциянинг асосий принциплари ва давлат тилининг аҳамиятини намоён этдилар.

Семинар доирасида ташкил этилган тақдирлаш маросимида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Диктант натижалари бўйича Харидлар департаменти ходими Муроджон Файзиев 1-ўрин, Газни қайта ишлаш ва газ кимё департаменти ходими Раҳматжон Собиржонов 2-ўрин Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти ходими Достон Зулунов 3-ўринни эгаллашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook