October 16

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими “KOICA” Битирувчилар уюшмасига президент этиб тайинланди

O‘zbekcha Ruscha

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан "2024 Ривожланиш бўйича ҳамкорлик куни"га бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда "KOICA" ўқув дастурлари битирувчилари учун Битирувчилар уюшмасининг ташкил этилгани эълон қилинди.

Тадбирда Кореянинг юртимиздаги элчиси Вон До Ён ўқув дастурлари битирувчиларининг тажрибаси ва билимлари Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун муҳим эканлигини таъкидлади.

Тадбирнинг асосий янгиликларидан бири — "KOICA" Битирувчилар уюшмасининг ижро этувчи аъзолари тайинлангани бўлди. "Ўзбекнефтгаз" АЖ Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ходими Комилжон Аҳроров Уюшма президенти лавозимига тайинланди.

Қайд этилишича, "KOICA" Битирувчилар уюшмаси — бу Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг ўқув дастурлари битирувчилари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва билим алмашиш учун ташкил этилган платформа. Уюшма KOICAнинг ривожланиш дастурларини ўтган икки мингдан зиёд мутахассисни бирлаштиради, уларнинг тажрибасини янада самарали қўллашга йўналтиради. Битирувчилар уюшмаси доирасида ҳар йили турли учрашувлар, тадбирлар ва конференциялар ўтказилади.

Комилжон Аҳроровнинг ушбу лавозимга тайинланиши нафақат унинг "KOICA" дастурларидаги тажрибаси, балки "Ўзбекнефтгаз" АЖдаги кўп йиллик самарали фаолиятини ҳам эътироф этувчи муҳим қадам бўлди.

Энди унинг раҳбарлигида Битирувчилар уюшмаси ижро этувчи аъзолари ташкилот фаолиятини бошқаради. Уюшма "KOICA"нинг халқаро ривожланиш мақсадларини илгари суради ва битирувчиларнинг билим ва малакасини Ўзбекистоннинг турли соҳаларида қўллашга ёрдам беради.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ жамоаси Комилжон Аҳроровни ушбу масъулиятли лавозим билан муборакбод этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook