July 6, 2023

“Toshkent suv taʼminoti”: ДИҚҚАТ ИШОНМАНГ!!!  BO‘STONLIQ>Murojat va Yechimlari<⛔️телеграмм каналида МЧЖ ташкилотнинг обрўсизлантирувчи маълумот тарқалди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Кеча 5 июль куни соат 23:32да BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari<⛔️ телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – #suv taminoti
#chirchiq

Chirchiq suv taminotida nosozliklarni bartaraf qilishda yog'och ponalardan foydalanish xanuz bor ekan.

Demak suv taminoti masullari yog'och ponalarni xam tendirga qo'yib xujjatlar asosida sotib olisharmikin,eng qizig'i ponalarni chidamiyligi (garantiyasi) va sertifikati xam bor bo'lishi mumkinmi.

– деб, видеолавҳа берилган. (матнли мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда).

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳри бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

2023 йил 5 июль куни соат тахминан 09:50да “Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлимининг диспетчерлик хизмати ☎️ (70) 717-01-60; 717-11-04; 717-19-96 га “Yulduz” МФЙда истиқомат қилувчи Фуқаро Ю.Ҳ. томонидан 1- кичик ноҳия 50-уй олдида сув қувур носозлиги бўйича мурожаат келиб тушган.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Чирчиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан жойига чиқилиб, ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, 1- кичик ноҳия 50-уй олдида диаметри Ø200 мм ли сув қувурида ёриқ пайдо бўлиб, сув оқишда давом этган.

Чирчиқ шаҳар бўлими носозликни бартараф этиш гуруҳи томонидан ушбу носозликни тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилиб, хусусан, 5 июль куни қувурдаги сув бутунлай тўхтагандан сўнг, махсус ускуналар билан диаметри Ø200 ммли 2 метр сув қувури алмаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari<⛔️ телеграмм каналда 2 та ахборотни тўғрилигини текширмасдан МЧЖ ташкилотнинг обрўсизлантирувчи маълумот берилган:

1. жорий йилнинг 19 июнида BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида ахборотни тўғрилигини текширмасдан видеолавҳа эълон қилинган эди.

2. 24 июнь соат 09:40(42)да BO'STONLIQ>Murojat va Yechimlari< телеграмм каналида ахборотни тўғрилигини текширмасдан видеолавҳа эълон қилинган эди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, соҳага даҳлдор муаммо ва бошқа маълумотларни ОАВ ҳамда ахборот ресурсларда эълон қилинишдан олдин, қанчалик тўғриликни текшириб, таққослаб олиниши сўралади.

Маълумот учун, ижтимоий тармоғда тарқалган ушу видеолавҳа Ўзбекистон Республикасининг “Aхборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1)-моддасининг 2-қисмига мувофиқ бузулган.

Хусусан “ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма еркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда, уни дарҳол ўчириб ташлаши” – деб кўрсатиб ўтилган.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган мажбуриятлар веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг егаси, шу жумладан блогер томонидан бажарилмаган тақдирда, мазкур веб-сайтдан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда махсус ваколатли орган томонидан чекланиши мумкин.

“Toshkent suv taʼminoti” МЧЖ Матбуот хизмати