«Тўғри копирайтинг» курси энди арзонлашди
"Тўғри ёзамиз" (@xatoliklar) канали асосчиси Абдуазим Рустамхўжаевнинг муаллифлик курсида сиз ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни ўрганасиз 👇
Курсга ёзилиш
Мундарижа
Бу курс кимлар учун?
• Соҳага энди қадам қўяётганлар учун
Копирайтинг соҳасига қизиқсангиз, ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни истасангиз, ўзингизни икки гапни қўшиб ёза оладиган саводли (бўлишга интилаётган) инсон деб ҳисобласангиз, бу курс айнан сиз учун.
• Копирайтерлар учун
Сиз копирайтер сифатида ишлаётган бўлсангиз-у, соҳага оид билимларингиз тарқоқ бўлса ва уларни тизимлаштиришни, билмаганларингизни ўрганишни, назарий ва амалий жиҳатдан малакангизни оширишни истасангиз, курсдан айни шу муҳим нарсаларни оласиз.
• SMM мутахассислари ва маркетологлар учун
Маркетинг соҳасидаги билимларингизни чуқурлаштиришни, SMM-мутахассис ўлароқ кенгроқ миқёсда ишлаб, копирайтинг кўникмаларини ҳам эгаллашни истаётган бўлишингиз мумкин. Сиз айни керакли жойдасиз!
Нималарни ўрганасиз?
• Аудиторияга мос матн ёзишни
Мақсадли аудиторияни аниқлашни, аудитория турларини, ҳар бир турдаги аудитория учун матнда нималар ҳақида маълумот беришни, матн ҳажми ва мазмуни қандай бўлиши кераклигини ўрганасиз.
• Тўлақонли матн ёзишни
Матн тўлақонли бўлиши учун у қандай қисмлардан ташкил топишини ва унинг ҳар бир қисмини алоҳида мисоллар билан ўрганасиз.
• Самарали матнлар ёзишни
Самарали матн қандай талабларга жавоб бериши кераклигини, мижозга таъсир қилиш усулларини, бренднинг овоз оҳангини шакллантиришни билиб оласиз.
Ўқувчиларимизнинг баъзиларидан фикр-мулоҳазалар →
Мавзулар рўйхати
1. Танишув. Курс ҳақида. Копирайтингга кириш
2. Матн самарадорлиги. Аудитория турлари. Матн ҳажми ва мазмуни
3. Сарлавҳа: вазифалари, турлари, мисоллар
4. Натив реклама. Тагсарлавҳа. Лид-абзац.
5. Фойда тушунчаси. Фичеризм ва формализм. Хусусиятлар, афзалликлар ва фойдалар жадвали
6. Лирик чекиниш. Саводхонлик: орфография, пунктуация, орфоэпия, синтаксис, луғатлар
7. Эътирозлар. Далиллар. Фирк-мулоҳазалар
8. Ҳаракатга ундаш (CTA) ва Постскриптум
9. Копирайтингда формулалар
10. Иш режаси. Мижоз портрети
11. Матн турлари. Маҳоратни ошириш машқлари, фойдали тавсиялар.
12. Tone of Voice — овоз оҳанги. Бренд овози.
13. Лендинг пейж. Хедер (шапка), футер, биринчи экран, дескриптор, ушлаб қолиш ойнаси (воситаси)* 14. Имтиҳон учун*
*Сўнгги бандлар тарифда кўзда тутилган ҳолатда тақдим этилади.
Курс нархи қанча?
«Премиум» тарифи — 1 250 000 сўм
— Zoom орқали устоз билан жонли дарслар бўлади
— Дарслар сони 12 та + 1 та бонус дарси тақдим этилади
— Уйга берилган вазифалар мунтазам текширилади
— Ўқувчи назорат остида бўлади
— Курс якунида имтиҳон бўлиб ўтади
— @xatoliklar канали номидан электрон сертификат берилади.
«Стандарт» тарифи — 900 000 сўм
— Олдиндан ёзиб олинган тайёр видеодарслар ташлаб берилади
— Дарслар сони 12 та
— Уйга берилган вазифалар устоз томонидан текширилади
— Ўқувчи назорат остида бўлади.
«Ҳамёнбоп» тарифи — 650 000 сўм
— Олдиндан ёзиб олинган тайёр видеодарслар ташлаб берилади
— Дарслар сони 12 та
— Уйга берилган вазифалар текширилмайди
— Ўқувчи назорат остида бўлмайди.
Агар курсда берилган топшириқларни виждонан бажариб, ҳеч қандай натижага эришмасангиз, сотув матнларини ёзиш бўйича билим ва кўникмаларингиз ортмаса, пулингизни қайтариб берамиз!