Копирайтер бўламан десангиз...
Мундарижа
Копирайтинг нима-ю, копирайтер ким?
Копирайтинг — бу матнлар орқали бевосита бизнеснинг муаммоларига ечим бериш жараёни. Бизнеснинг муаммоларига ечимлар эса мижозлар ишончини қозониш ва сотувларни ошириш орқали амалга оширилади.
Копирайтинг билан шуғулланувчи мутахассис копирайтер дейилади. Копирайтернинг қуроли — сўзлар, матнлар. Аммо у шунчаки ёзувчи, журналист ёки мақоланавис эмас, балки маркетинг ва сотув назариялари, психология қоидаларини билган мутахассисдир.
Қуйидаги видеороликда копирайтинг ва копирайтер тушунчалари ҳақида Абдуазим Рустамхўжаев сўзлайди:
Копирайтерларга талаб қандай?
Ҳозирги интернет замонида копирайтерлар ниҳоятда керак! Маҳсулот ва хизматларни онлайн тарзда айнан копирайтерлар сотади. Аслида, копирайтер — бу фаолиятини ёзма тарзда олиб борувчи сотувчи. Ҳар қандай корхонага реклама матнлари, сайт контенти, PR-мақолалар керак бўлади. Буларни копирайтер ёзмаса, ким ёзади?
P. S. Ҳозирги кунда Ўзбекистон шароитида рус ва ўзбек тилларида ёза оладиган копирайтерларга талаб ҳаддан зиёд кўп. Фақат ўзбек тилида фаолият юритувчи копирайтерлар орасида ҳам бекор юрганлари деярли йўқ.
Копирайтерлар қанча пул топади?
Кўпчиликни қизиқтирадиган савол-а? Бу копирайтернинг тажрибасига, профессионаллик даражасига, рус тилида ёза олиши ёки олмаслигига, мижоз топа билишига, ўз қадрини билишига ва яна кўплаб омилларга боғлиқ. Лекин ўз тажрибамдан келиб чиқиб, копирайтер қайси иши учун қанча ҳақ олиши мумкинлиги ҳақида умумий маълумот бериб ўтаман.
Ўзбекистонда компаниялар копирайтерлар учун 2 млн сўмдан бошлаб ойлик тўлашга тайёр. Кўзга кўринган компанияларда ва реклама агентликларида копирайтерлар 4–5 млн сўм ойлик олади. Рус ва ўзбек тилида ёзиш бўйича катта тажрибага эга, журналистика, филология ва реклама соҳаларида малакали мутахассисларга 8–10 млн ва ундан зиёд ойлик таклиф қилиниши мумкин.
Қаердан ўрганаман?
Бу янги касб ҳақида билиб олдик, талабгир касб эканини англадик, даромади ҳақида маълумотга эга бўлдик, энди бу соҳани қаердан ўрганамиз?
"Тўғри ёзамиз" (@xatoliklar) канали муаллифи Абдуазим Рустамхўжаевнинг муаллифлик курси билан танишинг 👇