«Тўғри копирайтинг» курсига қабул бошланди!
"Тўғри ёзамиз" (@xatoliklar) канали муаллифи Абдуазим Рустамхўжаевнинг муаллифлик курсида сиз ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни ўрганасиз 👇
Курсга ёзилиш
Мундарижа
Бу курс кимлар учун?
• Соҳага энди қадам қўяётганлар учун
Копирайтинг соҳасига қизиқсангиз, ёзган матнингиздан илк бор даромад олишни истасангиз, ўзингизни икки гапни қўшиб ёза оладиган саводли (бўлишга интилаётган) инсон деб ҳисобласангиз, бу курс айнан сиз учун.
• Копирайтерлар учун
Сиз копирайтер сифатида ишлаётган бўлсангиз ҳам, соҳага оид билимларингиз тарқоқ бўлса ва уларни тизимлаштиришни, билмаганларингизни ўрганишни, назарий ва амалий жиҳатдан малакангизни оширишни истасангиз, курсимизга хуш келибсиз.
• SMM мутахассислари ва маркетологлар учун
Маркетинг соҳасидаги билимларингизни чуқурлаштиришни, SMM-мутахассис ўлароқ кенгроқ миқёсда ишлаб, копирайтинг кўникмаларини ҳам эгаллашни истаётган бўлишингиз мумкин. Сиз айни керакли жойдасиз!
Нималарни ўрганасиз?
• Аудиторияга мос матн ёзишни
Мақсадли аудиторияни аниқлашни, аудитория турларини, ҳар бир турдаги аудитория учун матнда нималар ҳақида маълумот беришни, матн ҳажми ва мазмуни қандай бўлиши кераклигини ўрганасиз.
• Тўлақонли матн ёзишни
Матн тўлақонли бўлиши учун у қандай қисмлардан ташкил топишини ва унинг ҳар бир қисмини алоҳида мисоллар билан ўрганасиз.
• Самарали матнлар ёзишни
Самарали матн қандай талабларга жавоб бериши кераклигини, мижозга таъсир қилиш усулларини, бренднинг овоз оҳангини шакллантиришни билиб оласиз.
Ўқувчиларимизнинг баъзиларидан фикр-мулоҳазалар
Дарслар тартиби
Дарслар онлайн тарзда, Zoom платформасида жонли бўлади.
Курс шакли: онлайн
Курс давомийлиги: 1 ой (12/13 та дарс + имтиҳон).
Курс нархи: 1 250 000 сўм
Илк 10 та мижозга 20%, яъни 250 000 сўм чегирма тақдим этилади!