Оғир атлетика спорти Олимпия ўйинлари дастурига 1896 йилда киритилган. Унинг кўп йиллик тарихида ўзининг спортдаги юқори натижалари билан халқаро майдонда кўпчиликни лол қолдирган буюк спортчиларимиз Олимпия ўйинлари ғолиби Султобой Рахмонов, кумуш медал совриндори Наиль Мухамедяров, Сергей Сырсов, жаҳон рекордчиси Э.Каримов, жаҳон чемпионлари И.Садиков, С.Сырсов, Осиё ўйинлари ғолиби ва совриндорлари И.Халилов, Б.Нуриллаев, А.Уринов, У.Махмудов, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари Х.Маматкулов, А.Манушев, Ф.Ўразимбетов, Б.Усмоновлар Республикамизда ҳамда халқаро майдонларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришда ўзларини катта хиссаларини қўшганлар. Бугунги кунда уларнинг ўрниларига янги иқтидорли оғир...