C
@chinor_masjidi
13 posts

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Бисмиллаҳи роҳманир роҳим. Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Имом Термизий ва бошқа муҳаддислар ҳадиснинг давомида Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: Улар: 1) Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16)...

Муслима аёлнинг ўзга дин вакилига турмушга чиқиши мумкинми?

— Ҳозирги кунда мўмина қизларимиз бошқа дин, бошқа миллат йигитлари (масалан, хитой, корейс, рус ва бошқа)га турмушга чиқиб кетаётганини кўп эшитяпмиз. Динимизда муслима аёлнинг ўзга дин вакилига турмушга чиқиши борасида нима дейилган? Аксинча, муслима бўлмаган қизларнинг мусулмон йигит билан оила қуриши масаласида-чи?

Динимизда қарзни қайтармаганларга қандай жазо берилади?

— Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бундан 7-8 йил аввал деҳқончилигимдан олган йиллик даромадимни бир одамга қарз бергандим. Ҳалигача шу пулимни қайтиб ололмаяпман. Ҳар сўраганимда “Ана бераман, мана бераман”, деб алдаб келади. Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?

ЗАКОТНИ БИР КИШИГА БЕРИЛАДИМИ ЁКИ КЎПЧИЛИККА?

320-CАВОЛ: Мисол учун молимдан тўрт миллион сўм закот беришим керак. Бу пулни битта одамга бераманми ёки икки учта одамга берсам ҳам бўладими?

ЗАКОТ БЕРИШНИ КИМДАН БОШЛАГАН АФЗАЛ

177-CАВОЛ: Ота-она, ака-ука, опа-сингиллар ҳақиқатдан закот олишга ҳақли бўлса, уларга закот бериш мумкинми? Жавоби учун аввалдан ташаккур!

ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

84-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Кимларга закот бериш ўринли?

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади

Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир.

ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ?

❓833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз.

Тарихда бугун: маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий отилди

1938 йилнинг 4 октябрида ўзбек романчилигининг асосчиси, маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий отиб ўлдирилган эди. Ўшанда Совет Иттифоқи Олий суди ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишида Ўзбекистоннинг ўнлаб зиёлиларига «халқ душмани» сифатида ҳукм ўқилган.

Макка фатҳи

Макканинг мусулмонлар тарафидан олиниши билан йигирма йилдан бери давом этиб келган «Ислом - мушрик» даъволашуви ниҳоясига етди.