August 4, 2020

Сулаймон Улвон ҳақида


Шайх АбдульХамид аль-Джухани Сулаймон Аль-Ульвон ҳақида


Шайх Махир Аль - Кахтани Сулаймон Аль-Ульвон, Абдульазиз Ат -Тарифи ва Халид Ар Рашид ҳақида


Шaйх Аль-Фаузан Сулaймон Аль-Ульвон, Абдульазиз Ат -Тарифи, Халид Ар Рашид ҳақида


Шайх Муқбил айтади: "Ихван ул-Муслимун" ўз партиясининг аъзоларини тарғиб қилиш билан банд. ("Мактал Жамил ар-Раҳман", 43-бет).

Сулайман ал-Улвоннинг ҳизбийлиги ва ихвонлиги ўзини кўрсатди. Сулаймон ал-Улвон Мисрда содир бўлган воқеалар юзасидан ўзининг "муҳим" баёнотини эълон қилди:

"Улар (ихвонлар) барчадан (Саудия Арабистон Қироллигининг уламолар фатво қўмитаси) кўра кўпроқ бизга тегишли ва уларнинг хатоларини (ихвонларнинг бидъатлари) одамларга тарқатиш ва кўрсатиш бу сотқинликдир"

Далил: http://vk.com/bibliotekaislama.wordpres?z=photo181861..


Шайх Маҳир ал-Қаҳтоний: "Сулаймон ал-Улвон - ҳавориж. У (динда) ҳеч қандай тушунчага эга эмас, уни эшитманг."
سليمان العلوان خارجي لافقه له
فلاتستمع إليه
[http://www.albaidha.net/vb/showthread.php?t=18453


Бу инсон ЎЗ-ЎЗИНИ ПОРТЛАТИШГА ДАЪВАТ, ИХВОНЛАРНИНГ раҳбарлари ва АДАШГАНЛАР билан алоқаси сабаб қамалганлиги тўғрисида:

Ар-Риёдлик шаръий қози Сулаймон Ал-Улвонни ҳибсда бўлган муддатидан ташқари яна 15 йил давомида қамоқда ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, қозининг қарорига биноан, Улвон қамоқдан чиққанидан сўнг 10 йил давомида мамлакатдан чиқиши тақиқланади.

Улвон нимада айбланмоқда:
- адашган гуруҳ раҳбарлари билан бўлган учрашувда иштирок этиш;
- тан олинган уламоларга зид равишда терроризм ва худкушлик ҳужумларига йўл қўядиган фатволарни бериш;
- Шариат қозиларини ёмонотлиқ қилмоқлик, улар учун ҳукмдорга бўйсуниш Аллоҳга итоат қилишдан кўра муҳимроқ эканлигини таърифлаб кўрсатиш;
- шариат бўйича ҳукм юритмайдиган ҳокимларга нисбатан такфир чиқармайдиганларни такфир қилиш;
- Саудия Арабистони уламоларини ҳукумат амалдорлари деб аташ ва ҳукумат рози бўладиган фатволардан ташқари бошқа фатво бермайди деб таърифлаши;
- террорчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, Ироқдаги ал-Қоида раҳбари Абу Мусъаб ал-Зарқавийга пул ўтказиш;
- хавфсизлик ходимларини ҳукмдорнинг буйруқларига эътибор қаратмасликка чақириш;
- 11 сентябрдаги терактни қўллаб-қувватлаш;
- у қамоқдан озод қилинган шартноманинг шартларни бузиш.

Судланганлик муддати тугаганидан сўнг маҳкум Сулаймон Ал-Улвон такфир масаласида тўғри манҳажни аниқ ва яққол тарзда тасдиқлаши керак. Агар у тушинтиришдан ўзини олиб қочса ёки унинг манҳажи тўғри бўлган манҳажга зид келса, унга қарши янги иш қўзғатилади.

Бу судянинг асл қарори. Бир ой ичида айбланувчи ҳукм устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга ва унинг адвокати аллақачон апелляция шикояти берган.


Улвон ўзининг "Ала инна насра-Ллаҳи кариб" китобининг 27 ва 36-саҳифаларида ёзганидек, жиҳодга давъат қилмайдиганларни заифлар ва ваҳимачилар деб айтади, ва шундан сўнг худди шу китобни 46-бетида, жиҳод масалаларида мусулмонларнинг заифлигини, унинг фойдаларини ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олиш керак деб айтади. Бундан ташқари, у 2-саҳифанинг бошланишида умматнинг заифлиги фактини тан олади.

Унинг издошлари ва шогирдларидан: "Нега шайхингиз жиҳодга бормайди? Ахир жанг қиладиган қанча жойлар бор" деб сўрашади. Улар айтишади: "Унда ким давъат билан шуғулланади?"


Ушбу ёзувда: https://www.youtube.com/watch?v=aSeD9an1CcE, Саудия Арабистонининг Ямандаги элчихонасига қўнғироқ қилган ал-Қоида вакили билан элчининг бўлган суҳбати биринчи бўлиб берилган. Ва бу ал-қоидачи элчидан Улвонни, Холид Рашидни ҳамда такфирийлик ва жиҳодчилик билан танилган бир қанча хатибларни озод қилишни ва уларни Ямандаги ал-қоидага беришни талаб қилади. Савол туғилади: уларга бу нима учун керак бўлган экан, агар улар ҳамфикр бўлмасалар? Ёзувнинг давомида Саудия Ички ишлар вазирлиги вакили Улвонга мунтазам равишда тиббий ёрдам кўрсатилаётгани (у ҳибсда бўлган вақт), ва у террорчилик фаолиятни қўллаб-қувватлашда, бунга ундаётганда, Ал-Қоида билан алоқада ва хавфсизлик хизматидан яширинишда айбланаётганини баён қилган.


Бу ёзувда: http://www.youtube.com/watch?v=4tZ-feOEsf0 бир жойида қамоқдан озод этилганлиги муносабати билан шеър ўқилади ва ушбу шеърда ўқувчи уни мисли йўқ олим ва бошқа сифатлар билан атайди. Шеър ўқувчисининг айтишича, кофирлар мағлубиятга учради ва у (Улвон) қамоқдан чиқди. Кофирлар, шеърдан тўғридан-тўғри тушинилганидек, Саудия ҳукумати. Ва буни қатнашувчилар дўстона овоз билан шавққа тўлган ҳолда маъқуллашади, буни Улвоннинг ўзи ҳам маъқуллайди, ва қўшимчасига айтадики бу шеърда унинг шахсиятига мақтов деб ҳисобласа бўладиган нарсанинг ўзи йўқ, уни кўзи олдида уни мисли йўқ олим деб аташлари у учун бу табиий ҳолат.


Бу ерда: https://fbcdn-sphotos-g-a.akamaihd.net/hphotos-ak-ash.. унинг сўзлари ёзилган маърузага ҳавола қилинган. Сўз шуки, "Нур ал-Дарб" эфирида уламолар томонидан берилган фатволар ҳукуматнинг хоҳиш-истакларига мос келади ва бу илм талаб қилувчилар учун ярамайди. "Нур ал-Дарб" кўрсатувида эса Саудия Арабистони Қироллигининг катта уламолари фатволар беришган ва ҳали ҳам беришади.


Бу ерда: http://www.albaidha.net/vb/showthread.php?t=8663 унинг сўзлари келтирилади ва ислом давлати - бу толибон давлати, қолган барча араб давлатлари шариат бўйича эмас, балки тоғутлар томонидан бошқарилишини (яъни улар кофирлар томонидан бошқарилади ва булар кофир давлатлар, чунки у шу сабаб такфир қилади) айтган жойини ёзувини сарлавҳаси берилган.