M
@matbuot
31 posts

Афғонистоннинг собиқ президенти нима учун қочиб кетганини тушунтирди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани бир йил аввал “Толибон”* томонидан мамлакат президенти камситилиши ва янги ҳукуматни қонунийлаштирадиган ҳужжат имзолашга мажбурланишига йўл қўймаслик учун Афғонистондан қочиб кетган. Бу ҳақда унинг ўзи маълум қилди. ⠀ “Толибон”* ўтган йилнинг 15 августида Кобулга кириб, Афғонистонни назорат остига олди. Шундан сўнг мамлакатни тарк этган Ғани тўсатдан кетиб қолгани учун танқид қилинди. ⠀ “Кетишимга сабаб, мен “Толибон”* ва уларнинг тарафдорларига Афғонистон президентини яна бир бор ҳақорат қилиш ва ҳукуматнинг қонунийлиги ҳақидаги ҳужжатни имзолашга мажбур қилиш завқини беришни истамаганим эди. Мен ҳеч қачон қўрқмаганман”, - деди Ғани CNN телеканалига берган интервьюсида. ⠀ Афғонистон собиқ...

Тошкент ипотека маркази очилди

Тошкент шаҳри Яшнабод туманида аҳолига комплекс хизмат кўрсатадиган ипотека маркази очилди. Шавкат Мирзиёев Тошкент ипотека марказини бориб кўрди.

Тошкентда сўнгги ойларда бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар арзонлашди

Ўзбекистонда май ойидан бери бирламчи ва иккиламчи бозорда уйлар нархи тушиб келмоқда. Бу ҳақида Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти хабар берди.

Запорожье АЭС нормал ҳолатда ишлашни бошлади

Украина зарбаларидан кейин шикастланган электр узатиш линиялари тикланди, ҳозирда Запорожье АЭС нормал ишламоқда. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Евгений Балицкийга таяниб, РИА Новости хабар берди.

Чилонзорда шикастланган дарахтларни сақлаб қолиш эҳтимоли паст - Давлат экология қўмитаси

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида шикастланган дарахтларни сақлаб қолиш эҳтимоли паст. Бу ҳақида Давлат экология қўмитаси матбуот котиби Бунёд Абдуллаев Sputnik мухбирига маълум қилди.

Касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабул муддати узайтирилди

Касб-ҳунар мактабларига ҳужжатлар қабул муддати узайтирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Кўп квартирали уйларни бошқаришда янги қоидалар қўйилди - президент қарори

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади. Бу ҳақида президент қабул қилган ПҚ–346-сонли қарорда назарда тутилган. ⠀ Ҳужжат билан 1 сентябргача муаммоли кредит қарзи бор уй-жой мулкдорлари ширкатининг (ЖЕК) бошқарув усулини ўзгартириш бўйича умумий йиғилиш қарори қабул қилинса, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади. ⠀ Бунда: ⠀ — Муаммоли банк кредитлари бор ширкатлар банкнинг хулосаси олинган тақдирда тугатилиши мумкин; ⠀ — Тугатилган ёки бошқариш усули ўзгартирилган ширкатлар бошқарувидаги кўп квартирали уйларни бошқариш учун, қоида тариқасида, рейтинги юқори бўлган бошқарувчи ташкилотлар жалб қилинади; ⠀ — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жалб қилинган бошқарувчи ташкилот...

Вучич Россияга Косоводаги вазиятни тўғри тушунгани учун миннатдорлик билдирди

Сербия президенти Александр Вучич Россия Ташқи ишлар вазирлигига Косоводаги вазият кескинлашувида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда. ⠀ Қайд этилишича, Вучич душанба куни кечқурун Бош штабга ташриф буюрган ва Косоводаги кескинлашув сабаб Сербия армияси қўмондонлиги билан суҳбатлашган. ⠀ “Мен айниқса Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига нима бўлаётганини аниқ тушунгани ва жуда тўғри муносабатда бўлгани учун раҳмат айтмоқчиман”, - дея таъкидлаган у. ⠀ Шунингдек, Сербия президенти Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель ва Европа Иттифоқининг бошқа вакилларига “тўғри муносабат” учун миннатдорлик билдирган. ⠀ Аввалроқ, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова...

Хитой етакчиси Байденни "олов билан ўйнашмаслик”ка чақирди

28 июль куни АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида телефон суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат 2 соат 17 дақиқа давом этди. Икки давлат етакчилари мулоқот чоғида Украина инқирози масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Ўзбекистонда хотин-қизлар бирламчи онкологик скрининг текширувдан ўтказилмоқда

Ўзбекистонда йил якунигача 2,3 млн хотин-қизлар бирламчи онкологик скрининг текширувидан ўтказилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.