Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессорларидан бирининг ҳикоя қилишича, унинг палеонтологияга оид маърузаларидан бири чоғида дунё илм-фанидаги эволюция назариялари борасида сўз кетади. Маърузада Чарльз Дарвиннинг "Турларнинг келиб чиқиши” асарини четлаб ўтишнинг иложи бўлмаганидек, замонавий фанда бу назарияга киритилган аниқликлар, антропогенезга (“яратилишнинг гултожи” бўлган инсоннинг келиб чиқиши ҳақидаги назариялар) оид янги ғоя ва тахминлар ҳақида гапирмаслик ҳам имконсиз эди. Шунда талабалардан бири (жуда диндор бир йигит) аччиқланиб кетиб, маърузани бўлади ва ўқитувчига Дарвиннинг номини тилга олмасликни, унинг асарлари ўрнига Қуръонни ўқишни маслаҳат беради. Тутақиб кетган талабадан Эйнштейн, ҳатто...