Ойбек Абдуқаххорович ☪
@oybek770
0 Followers
0 Following

Web dasturchi bo’lib ishga kirish

Web dasturchi bo'lishni istaysizmi ? Ammo nimadan boshlashni bilmayapsizmi? Web dasturlash haqida hech nima bilmaysizmi? 21-asrda eng ko'p daromad keltiradigan ish bu dasturchi(programmist) ekanligini bilarmidingiz? Agarda savollarga javob topmoqchi bo'lsangiz bu maqola aynan siz uchun.

Dasturlashni o’rganish oson emasligini siz yaxshi bilishingiz kerak.

Twitter olamida quyidagi tweetga ko'zim tushib qoldi, unda Apple WWDC "coding qiyin emas degan ibora, meni tushkunlikga tushiradi, Dasturlash oson emas, dasturchi bo'lish juda ham qiyin. Siz end dasturlash olamiga kirayotganlarni dasturlashdan ko'nglini qoldiryabsiz."

«инновацион» луғат: «трендсеттер»дан «стартап»гача

Кўпчилигимиз «коворкинг», «стартап», «трендсеттер» ёки «хаб» каби инновацион сўзларни тез-тез эшитиб турамиз. Бироқ, камчилигимизгина бу атамалар нимани англатишининг фарқига борамиз.

Мажбурий лотерея

Кеча, шанба куни маҳалламиздаги катта кўчага чиқсам маҳалла идораси олдида беш-ўн чоғлик одам кўринди. Қизиқсам бироздан кейин банк ходимлари турли нафақаларни тарқатишга келар экан. Маҳалла фаолларидан бўлган бир ўқитувчи навбат ёзиб рўйхат қилаяпти. Шунда мен ҳам отам билан онамни исм-шарифларини навбатга ёздирдим-у ўзимни ишим билан кетдим.

Поклик ёки ҳаммом қуришдан кўра маъракаларни яхши кўришимиз ҳақида

"Қизиқарли харита"га пост тайёрлаш асносида қўйидаги харита чиқиб қолди. Бу харитада Европа мамлакатларида неча фоиз аҳоли ҳожатхонага кириб қўл ювмай чиқиб кетиши фоизларда кўрсатилган экан. Турли мамлакатларда кўрсаткичлар турлича. Кўрсаткичлар мени ҳайрон қолдирмади. Харитага эътибор берсангиз аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган Туркия, Босния, Албания ва Болқон яриморолининг бир нечта мамлакатларида натижа яхшироқ. Италия, Германия, Россия кабиларда эса пастроқ натижа.

Саид Аҳмад. От билан суҳбат (ҳикоя)

Ургутда адир тепасидаги Наврўз байрами ўтказиладиган ялангликка чиқадиган тик сўқмоқ ёнбошида бир қабр бор. Андак тўхтаб, унга эътибор беринг. Бу жангчи, қаҳрамон отнинг қабри. У фронтда яраланган эгасини олиб кетаётган санитар вагони орқасидан югуриб, поезд тезлаб кетганда етолмай, йўлда қолиб кетган. Неча ойлаб тоғ-тошлардан, дарёлардан ўтиб, чўлларда саргардон бўлиб, охири Ургутни топиб келган. Бу вафодор от эгасини кўриш илинжида ойлаб Самарқанд вокзалидаги поездларни бошдан-оёқ айланиб чиқади. Ўзига таниш санитар вагонни тополмай, келгуси поездни кутади. Ургут билан Самарқанд оралиғида қатнайвериб, туёқлари емирилиб, юришга имкон бермай қўяди. У охири қадрдон чавандозга илҳақ бўлиб жон беради.