"Шўртан ГКМ" МЧЖда ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялари қуввати 430 кВт га етди
Аввал хабар берганимиздек, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда 2023-2024 йиллар давомида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 10 май куни 40 банддан иборат бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, ҳозирги кунда белгилаб олинган тадбирларнинг 24 та банди тўлиқ бажарилди.
Жумладан:
— Электр энергиясини тежаш бўйича 19 та банддаги ишлар якунланиб, йил охиригача 4 494,3 минг кВт соат электр энергияси;
— Иссиқлик энергиясини иқтисод қилиш бўйича 2 та банддаги ишлар якунланиб, йил сўнгига қадар 20 074 Гкал иссиқлик энергияси;
— Техник сувни тежаш бўйича 3 та банддаги ишлар якунланган бўлиб, жорий йил сўнгига қадар 25 568 м3 сув иқтисод қилиниши кутилмоқда.
Биргина электр энергиясини тежаш бўйича бажарилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтсак, тадбирлар ижроси натижасида 81 дона ички ёритиш чироқларига замонавий ҳаракатланиш датчиклари ўрнатилди.
Бугунги кунга қадар мажмуага қарашли объектларда жами 430 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилди.
Жумладан, чора-тадбирлар режасига қўра:
- "Қаршитермопласт" цехига қарашли биноларда 350 кВт;
- "Эркатой – 1" Мактабгача таълим муассасасида 10 кВт;
- "Эркатой – 3" Мактабгача таълим муассасасида 10 кВт;
- "Эркатой – 4" Мактабгача таълим муассасасида 10 кВт;
Шунингдек, йил бошида мажмуа маъмурий бошқарув биносида ўрнатилган 50 кВт қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган.
- "Қаршитермопласт" цехининг 350 кВт қуёш панеллари октябрь ойида 17 565,86 кВт/соат, йил якунига қадар 52 697,58 кВт/соат электр энергия;
- Эркатой – 1, 3, 4 - Мактабгача таълим муассасаларининг 10 кВтдан бўлган куёш панеллари октябрь ойида 1 372,86 кВт/соат, йил якунига қадар 4 118,58 кВт/саот электр энергия;
- Мажмуа маъмурий бошқарув биносида ўрнатилган 50 кВтли қуёш панеллари март ойидан ҳозирги кунга қадар 58 974,558 кВт/соат, йил якунига қадар 85 680 кВт/соат электр энергия ишлаб чиқариши кутилмоқда.
Шунингдек, чора-тадбирлар режасига қўра:
- Мажмуадан Ишчилар шаҳарчасигача бўлган йўл атрофида 1200 кВт;
- Мажмуа Факел хўжалиги ҳудудида 900 кВт;
- "Қаршитермопласт" цехи ҳудудида 450 кВт;
- "Насаф" ПФКга қарашли ҳудудларда 490 кВт;
- Полиэтилен ишлаб чиқариш цехига қарашли Плёнка ишлаб чиқариш қурилмаси майдонида 450 кВт;
- Ташқи сув таъминоти цехига қарашли “А” устуни насос станциясида 400 кВт + 2 кВт(Off-Grid);
- Ташқи сув таъминоти цехига қарашли “Б” устуни насос станциясида 2 кВт (Off-Grid)
- Оқова сувларни тозалаш цехи ҳудудида 250 кВт;
- Мажмуа маъмурий бошқарув биноси автотураргоҳида 200 кВт;
- Мажмуага қарашли "Геолог" М ва ССМ ҳудудида 160 кВт;
- Ташқи сув таъминоти цехига қарашли Сувни қайта ҳайдаш иншоатида 50 кВт;
- Ишчилар шаҳарчасида 50 кВт;
- "ШГКМ Медсервис" соғломлаштириш марказида 20 кВт;
- "Эркатой - 2" Мактабгача таълим муассасасида 10 кВтли қуёш панелларини ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, мажмуада мавжуд бир қатор автотранспорт воситаларида газ ёқилғи турини ўзгартириш ва суюқ углеводородларни ташишда автотранспорт харажатини қисқартириш эвазига автомобиль ёқилғисини тежаш масалаларида ҳам мажмуа мутахассислари томонидан изланишлар олиб борилмоқда.