"Шўртан ГКМ" МЧЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек “Шўртан ГКМ” МЧЖда муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозларнинг 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Механик таъмирлаш цехи мутахассислари томонидан ҳам, мажмуага қарашли барча объектларда навбатдан ташқари профилактик текширувлар олиб борилмоқда ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.
Жумладан, Оқова сувларни тозалаш цехининг Бойлер иситиш хўжалигидаги иссиқлик алмашинув аппаратининг қувурлар жамланмасида текширувлар ўтказилди. Текширишда аниқланган маънан ва жисмонан эскирган қувурлар Механик таъмирлаш цехининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, шлифлаш машинаси ёрдамида кесиб олинди ва янги қувурларга алмаштирилди. Шунингдек, аппаратнинг қолган жиҳозлари ҳам тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Айни вақтларда, мажмуа технологик ҳудудидаги цехларга тегишли объектларнинг иситиш қурилмаларидаги иссиқлик алмашиш аппаратлари, насослар, қувурлар ва қувурбоғлагичларнинг ҳолатини текшириш, таъмирлаш ҳамда текшириш натижасига кўра яроқсиз ҳолга келган ускуналар, қувурлар ҳамда қувур боғлагичларни янгисига алмаштириш ишлари якунига етказилмоқда.
Бундан ташқари, мажмуага қарашли ишчилар шаҳарчасида, "Эркатой-1,2,3,4" мактабгача таълим муассасаларида, "Геолог" М ва ССМда қозонхона мўрилари, иситиш тизимидаги металл қувурлар тозаланиб, сув иситиш қозонлари таъмирланмоқда.