September 21, 2023

"Шўртан ГКМ" МЧЖда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалий ишлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек “Шуртан ГКМ” МЧЖда муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозларнинг 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, мажмуа ишлаб чиқариш жараёнида муҳим саналган сув ва сув ресурслари билан таъминловчи Ички сув таъминоти цехида ҳам барча қурилмаларда навбатдан ташқари профилактик текширувлар олиб борилмоқда ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан, цехга қарашли 2-насос станцияси блоги (БНС-2) қурилмасига тегишли ичимлик суви сақлаш резервуарини профилактик текшириш натижасида резервуарни сув билан таъминловчи диаметри 108 мм ли металл қувур маънан эскирганлиги аниқланиб, келажакда юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни олдини олиш мақсадида янги полиэтилен қувурларга алмаштирилмоқда.

Шунингдек, БНС-2 қурилмасига тегишли ичимлик сув сақлаш резервуаридаги кириш камерасида ер остидан сизиб чиқувчи зах сувларни йиғилиб қолишини олдини олиш мақсадида, камеранинг пол ва девор қисмлари қайта қурилиб, нам ўтказмайдиган гидроизол қоплама қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, йиллик таъмирлаш режасига асосан цехнинг механик таъмирлаш бригадаси томонидан сув тайёрлаш қурилмасига тегишли барча сода эритмаси ҳайдаш насосларида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|