Шўртан газ кимё мажмуаси одатий иш режимида фаолиятини бошлади
Аввал хабар берилганидек, Шўртан газ кимё мажмуасида режали жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.
Мажмуа томонидан 14 кун давомида 1480 та профилактик кўрик, таъмирлаш ва модернизация ишлари амалга оширилди.
Таъмир ишлари ўрнатилган тартибда техника, саноат, газ, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда олиб борилди.
Дубайнинг “HIMA Middle East FZE” компанияси билан ҳамкорликда мажмуанинг авария ҳолатларига қарши ҳимоя ва блокировка бошқарув тизимлари, “Mechanics” МЧЖ иштирокида Буғ газ ҳаво таъминоти цехи қозонларининг автоматлаштирилган бошқарув тизимларида модернизация ишлари якунланди.
Режали жорий таъмирлаш ва модернизация ишлари, келгусида мажмуадаги операцион самарадорликни ошириш, ишлаб чиқариш йиллик ҳажмини ортишига замин яратади.
Маълумот ўрнида, Мажмуа йилига 4,0 млрд куб метргача хом ашё гази, 3,5 млрд куб метргача табиий газ, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 110 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ, 90 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, 1,0 минг тоннадан ортиқ олтингугурт грануласи ишлаб чиқариш қувватига эга.