February 5
Таҳлиллар мурожаатлар сонининг камайганини кўрсатмоқда
2025 йилнинг январ ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 64 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 фоизга камайганини кўрсатди.
Мурожаатларнинг 41 таси қаноатлантирилган, 1 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 22 таси иш жараёнида.
Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 24 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 10 таси ижроси таъминланди, 14 таси кўриб чиқилмоқда.
314 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.
February 5, 04:46
0 views
0 reposts