Мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайган
2024 йил январь-октябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 632 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга камайганини кўрсатди.
Жумладан, мурожаатларнинг 527 таси жисмоний, 52 таси юридик шахсдан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:
• 145 таси (23%) иш масаласи;
• 66 таси (10%) ёқилғи масаласи;
• 64 таси (10%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
• 59 таси (9%) меҳнат муносабатлари;
• 35 таси (6 %) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати;
• 226 таси (41%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатларнинг 284 таси қаноатлантирилган, 309 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 31 таси рад этилган, 7 таси иш жараёнида.
Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 236 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 230 таси ижроси таъминланди, 6 таси кўриб чиқилмоқда.
1 466 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 1 860 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.