Энг яхши стартап лойиҳа ва рационализаторлик таклифлар сараланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ўртасида “Энг яхши инновацион стартап лойиҳа” ҳамда “Энг яхши рационализаторлик таклиф” танловлари эълон қилинганидан хабарингиз бор.
Ушбу саралаш тадбиридан кўзланган мақсад ёшларни фаолиятга доир муаммолар ечимига кенг жалб қилиш, ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳалар ва рационализаторлик таклифларни ривожлантириш ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш.
Танловнинг 1-босқичида тизимда фаолият олиб бораётган ёш ходимлардан жами 25 та таклиф келиб тушди.
Ҳайъат аъзолари хулосасига кўра, иккита номинациядан 5 тадан, жами қуйидаги 10 та таклиф танловнинг 3-босқичига ўтказилди:
“Энг яхши инновацион стартап лойиҳа” бўйича:
• ““Uzbekistan GTL” МЧЖ корхонасида ишлатилган чиқинди катализаторни қайта ишлаш орқали импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулот олиш”;
• “Техноген чиқиндиларни қайта ишлаш йўли орқали янги маҳаллий маҳсулотлар олиш”;
• ““E-talabnoma (Рақамли талабнома)” ахборот тизимини жорий этиш”;
• ““Ўзбекнефтгаз” АЖ ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхона билан кооперация асосида янги турдаги гидроизоляция маҳсулот ишлаб чиқариш”;
• “Добыча лития на обводненных скважинах”.
“Энг яхши рационализаторлик таклифи” бўйича:
• ““Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг полиэтилен ишлаб чиқариш бўлинмасининг реакция ва рецикл қурилмаси FF-2202A/B қуритгичлари регенерация тизимини метан/водород аралашмали газдан ёпиқ тизимли азотга ўтказиш орқали метан гази сарфини тежаш лойиҳаси;
• GTL нафтани изомерлаш ва каталитик риформинг қилиш орқали юқори октанли бензин олиш;
• Карбонат ангидрид газидан сода ишлаб чиқаришнинг замонавий усули;
• Қурилмада режим алмашиниш жараёнидан унумли фойдаланиб, суюқ углеводородлар миқдорини кўпайтириш;
• Янги 33 км.лик газ қувурини таъмирлаш пайтида сарфланадиган 1 млн куб м. табиий газни иқтисод қилиш бўйича таклиф.
Танловнинг якуний босқичи жорий йилнинг 14-16 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024” 26-халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилади.