Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан камайган
2024 йил январ-август ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 506 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан мурожаатлар 25 фоизга камайганини кўрсатди.
Жумладан, мурожаатларнинг 464 таси жисмоний, 42 таси юридик шахсдан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:
• 129 таси (25%) иш масаласи;
• 61 таси (12%) ёқилғи масаласи;
• 49 таси (10%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
• 30 таси (6%) газ таъминоти;
• 36 таси (7%) меҳнат муносабатлари;
• 28 таси (6 %) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати;
• 173 таси (34%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Назоратга олинган жами 506 та мурожаатдан, 257 таси қаноатлантирилган, 222 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 25 таси рад этилган, 7 таси иш жараёнида.
Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 178 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 171 тасининг ижроси таъминланди, 7 таси кўриб чиқилмоқда.
1 139 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 1 455 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.