9 ойлик мурожаатлар сарҳисоб қилинди
2024 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 573 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22% фоизга камайганини кўрсатди.
Жумладан, мурожаатларнинг 527 таси жисмоний, 46 таси юридик шахсдан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:
• 139 таси (24%) иш масаласи;
• 64 таси (11%) ёқилғи масаласи;
• 56 таси (10%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
• 44 таси (8%) меҳнат муносабатлари;
• 34 таси (6 %) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати;
• 236 таси (41%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатларнинг 271 таси қаноатлантирилган, 260 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 31 таси рад этилган, 11 таси иш жараёнида.
Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 211 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 191 таси ижроси таъминланди, 20 таси кўриб чиқилмоқда.
1 293 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 1 671 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.