Мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга камайди
2024 йил январь-май ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 390 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15% фоизга камайганини кўрсатди.
Жумладан, мурожаатларнинг 365 таси жисмоний, 25 таси юридик шахсдан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:
• 112 таси (29%) иш масаласи;
• 58 таси (15%) ёқилғи масаласи;
• 37 таси (9%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
• 22 таси (6%) газ таъминоти;
• 20 таси (5%) меҳнат муносабатлари;
• 19 таси (5 %) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати;
• 122 таси (31%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Назоратга олинган жами 390 та мурожаатдан, 203 таси қаноатлантирилган, 157 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 16 таси рад этилган, 14 таси иш жараёнида.
Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 132 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 126 таси ижроси таъминланди, 6 таси кўриб чиқилмоқда.
817 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 1 077 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.