April 2

Айрим шахсларга тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди

O‘zbekcha Ruscha

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми ойлик пул компенсацияси сифатида тўланади.

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 мартдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил I чоракдан бошлаб 124 780 сўмни ташкил қилади.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил II-чорагида 55 фоизга оширилиб 116 180 сўмни ташкил қилган эди, III-чорагида эса ушбу миқдор 119 640 сўмга, IV чоракдан бошлаб 120 660 сўмга оширилган.

Бензин учун компенсация тўловлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook