Инсон ресурсларини бошқариш самарадорлигини оширишда хориж тажрибаси
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан замонавий ишлаб чиқаришнинг барча эҳтиёжларига жавоб берадиган кадрларни доимий тарзда қайта тайёрлаб бориш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.
Хусусан, “Газпром” компанияси билан имзоланган “Меморандум” доирасида ҳам нефть-газ саноати корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг малака ва билимларини оширишга қаратилган ўқув курслари ва семинарлар ташкил этилмоқда.
Айтиш мумкинки, “Газпром” – замонавий кадрлар бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш асосида инсон ресурсларини бошқариш усулларини доимий равишда такомиллаштириш борасида илғор тажрибага эга компаниядир.
"Инсон ресурсларини бошқаришда "Газпром" тажрибаси" мавзусида ташкил этилган навбатдаги онлайн семинарда ҳам 25 нафардан ортиқ ходим иштирок этди.
Ушбу семинарни ташкил этишдан мақсад Жамият олдида турган муаммоларни самарали ҳал қиладиган юқори профессионал, масъулиятли ва бирлашган жамоани шакллантиришда хориж тажрибасини ўрганишдан иборат.
Семинарда хорижий мутахассислар томонидан инсон ресурсларини бошқариш сиёсатининг асосий таркибий қисмлари - кадрларни танлаш, баҳолаш ва улардан фойдаланиш, ўқитиш ва ривожлантиришда мотивация ва иш ҳақи билан боғлиқ бўлган самарали механизмларга доир мавзуларда маърузалар ўқилди.