December 17

Синов тариқасида жорий этилган KPI модули тажрибадан муваффақиятли ўтди

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖда ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида янги автоматлаштирилган KPI (Key Performance Indicator - Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари) модули ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу тизим жорий йил 4-чорагидан Жамият марказий аппарати кесимида синов тариқасида жорий этилди.

Автоматлаштирилган тизим қоғозбозлик ҳамда инсон омилини максимал камайтирган ҳолда самарадорлик кўрсаткичларини даврий таҳлил қилиш имкониятларини яратади.

Тизим орқали ҳар бир ходимга ўз фаолиятини реал вақт режимида кузатиш имкони берилиб, унинг жамият ривожига қўшаётган ҳиссасини аниқ белгилайди. Фаолият натижаларига асосан ходимлар рағбатлантирилади.

Шунингдек, ҳалқаро илғор компаниялар тажрибасидан фойдаланган ҳолда “360 даража” баҳолаш модули ҳам ишга туширилган. Баҳолаш модули — бу раҳбарлар ва ходимларнинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, турли таркибий бўлинмалар ўртасидаги алоқаларни баҳолаш учун ишлатиладиган замонавий усулдир.

Тизим орқали ходимлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, лойиҳаларнинг кечикиш сабаблари ёки иш жараёнидаги муаммолар ҳақида изоҳлар қолдириш имкони туғилади. Бу лойиҳаларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

KPI модули 2025 йил 1-чорагидан ишга туширилади. Келгусида Жамият тасарруфдаги корхоналарда ҳам уни татбиқ этиш кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook