December 5, 2024

Мурожаатларга бўлган муносабатлар таҳлил этилди

O‘zbekcha Ruscha

2024 йил январь-ноябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 668та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга камайганини кўрсатди.

Жумладан, мурожаатларнинг 527 таси жисмоний, 52 таси юридик шахсдан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:

• 152 таси (23%) иш масаласи;
• 70 таси (10,5%) ёқилғи масаласи;
• 70 таси (11%) иш ҳақи ва моддий ёрдам;
• 63 таси (9%) меҳнат муносабатлари;
• 40 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати;
• 234 таси (35%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 293 таси қаноатлантирилган, 331 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 33 таси рад этилган, 11 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 252 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 237 таси ижроси таъминланди, 15 таси кўриб чиқилмоқда.

1 617 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 2 050 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook