Ходимларнинг рақобат қонунчилиги бўйича билимлари мустаҳкамланмоқда
Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисидаги" Қонуни 9-моддасига мувофиқ, монополияга қарши комплаенс назорат тизимини жорий этиш орқали ташкилот ва компаниялар ўз фаолиятини ушбу қонунчилик талабларига мослаштириши белгиланган. Қонун талабларини бажариш нафақат бизнес самарадорликни ошириш, балки хатарларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Шу мақсадда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этилган ўқув курсларида қатнашиб, рақобат қонунчилигига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Семинарда "Монополияга қарши комплаенс" тизимининг ходимлар учун муҳим вазифалари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, рақобат қонунчилигига зид фаолиятларни аниқлаш ва олдини олиш, рақобат муҳитидаги хатарлардан хабардор қилишга йўналтирилган.
Ўқув жараёнида иштирокчиларга картель келишувлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Шунингдек, харид жараёнларида рақобатни сақлашнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.
Жамият ходимларининг монополияга қарши комплаенс назорат бўйича олиб бораётган ўқувлари рақобат қонунчилигига мувофиқ фаолиятни таъминлашда аҳамиятга эга. Бу нафақат компаниянинг қонуний фаолиятини таъминлайди, балки истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳам ҳимоя қилади.