January 7

2024 йилда келиб тушган мурожаатлар сони 2023 йилга нисбатан 26 фоизга камайган

O‘zbekcha Ruscha

2024 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 708та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар 2023 йилга нисбатан 26 фоизга камайганини кўрсатди.

Жумладан, мурожаатларнинг 643 таси жисмоний, 65 таси юридик шахсдан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:

• 156 таси (22%) иш масаласи;
• 80 таси (11%) ёқилғи масаласи;
• 77 таси (11%) иш ҳақи ва моддий ёрдам;
• 64 таси (9%) меҳнат муносабатлари;
• 41 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракати;
• 39 таси (6%) газ таъминоти;
• 251 таси (35%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 575 таси қаноатлантирилган, 92 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 34 таси рад этилган, 7 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 265 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 255 таси ижроси таъминланди, 10 таси кўриб чиқилмоқда.

2 786 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали, 1 544 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook