March 27

Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги фаол давом этмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Аввал хабар берилганидек, жорий йил 15 мартдан 15 апрелгача “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги объектларда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” деб эълон қилинган.

Ушбу тадбир давомида завод ва бошқармалар, тизимдаги нефт ва газ объектлари масъулларининг фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга шайлиги текширилиб, ходимларни қутқарув хизматлари ва тузилмалар таркибида ҳаракат қилиш ҳамда муҳофазаланиш усулларига ўргатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ойлик доирасида Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uz-Kor Gas Chemikal” қўшма корхонаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Муборак газни қайта ишлаш заводида ҳам махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва бирламчи ёнғин ўчириш воситалари кўргазмали намойишлари ҳамда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Мазкур ойликдан кўзланган мақсад нефт ва газ объектларидаги махсус таркибнинг куч ва воситаларни бошқариш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларида уларни самарали қўллаш бўйича амалий кўникмаларини оширишдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати