Мурожаатлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,4 фоизга камайди
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди.
10 ойда жами 805 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 208 тага (ёки 21,4%) камайди.
Мурожаатларнинг 739 таси (92%) жисмоний, 66 таси (9%) юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, уларда қуйидаги масалалар кўтарилган:
• 195 таси (24%) иш масаласи;
• 136 таси (17%) ёқилғи масаласи;
• 99 таси (12%) иш ҳақи, моддий ёрдам;
• 69 таси (9%) меҳнат муносабатлари;
• 55 таси (7%) раҳбарларнинг ҳатти-ҳаракатлари;
• 251 таси (31%) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатлар ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, аксарият қисми Жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олинган жами 805 та мурожаатдан, 169 таси қаноатлантирилган, 607 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 14 таси рад этилган, 15 таси иш жараёнида.
Жумладан, Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 328 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 305 таси ижроси таъминланди, 23 таси кўриб чиқилмоқда.
1 301 та мурожаатга “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати, 2 235 тасига “Ишонч телефони” орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.