Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси ойлиги давом этмоқда
Аввал хабар берилганидек, ҳукумат топшириғи билан эълон қилинган “Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан фаол давом этмоқда.
Мазкур ойликдан кўзланган мақсад нефть ва газ объектларидаги махсус таркибнинг куч ва воситаларни бошқариш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларида уларни самарали қўллаш бўйича амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Ушбу ойлик давомида Жамият тасарруфидаги завод ва бошқармалар ҳамда нефть ва газ объектлари масъулларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга шайлиги текширилмоқда. Ходимлар қутқарув хизматлари ва тузилмалар таркибида ҳаракат қилишга ҳамда муҳофазаланиш усулларига ўргатилмоқда.
Шунингдек фавқулодда вазиятлар тўғрисида хабар бериш тизимини доимо шай туриш ҳамда уларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ягона тизимига интеграция қилиш ҳамда моддий ва молиявий ресурслар заҳираларининг яратилганлиги назоратдан ўтказилмоқда.
Ушбу даврда ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларда ҳамда уларга туташ ҳудудларда авария, қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларга тайёргарлик даражаси кучайтирилмоқда.
Ходимлар учун фавқулодда вазиятлар шароитида эвакуация қилиш бўйича ўқув тадбирлари ташкил этилмоқда.
Бундай тадбирлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш бўйича кўникмаларини оширишга хизмат қилади.