Psixolog - Zebiniso Ahmedova
@uzpsixologuz
Psixologiya haqida hamma narsa
5 posts

Ўша мудҳиш кунни икки карра кўзимдаги қон билан эслайман

ПСИХОЛОГ ҚАБУЛИДАН ЛАВҲА

Кўзингиз биринчи бўлиб нимани кўрди?

Ушбу саволга жавоб бериш учун қуйидаги расмга қаранг.

Психологдан бир ривоят

Бир инсон ўз ҳаёти хақида мулохаза қиларкан, ўзига ҳисобот берибди. Мен нима қилдим?, - дебди у ўзига. Мен ҳақиқатни қидирдим. Мен дунёда Ҳақгўй бўлдим! - Ҳақгўйлик қилиб, нималар қилдинг?, қандай қилиб Ҳақиқатга эришдинг?, - деб сўрашибди ундан инсонлар. - Ҳақиқат муқаддас китобларда ёзилган, - деб мен кўп китоб ўқидим, мен Ҳақиқатни ўқиб тушундим, деб жавоб берибди Ҳақгўй инсон. - Мен бу ўқиганларимни инсонларга етказдим, мен кўп дунё кездим, ҳаммага Ҳақгўйлик қанақа бўлишини тушунтирдим, дебди бу инсон. - Одамлар сени тушунишдими? Ҳақгўйлик нималигини муқаддас китоблардаги билимларни тушунтирганингда нима бўлди?, - деб қизиқишибди инсонлар. - Мен у исоналарга қанчалик разилликларини айтганимда улар мен билан уришиб кетишарди...

СТОРИТЕЛЛИНГ МЕТОДИ БИЛАН МАШИНА СОТИБ КЎРГАНМИСИЗ?

Сторителлинг усули, яъни ҳикоялаштириш – бу мижознинг онг остига кириб бошқариш методидир. Сторителлинг мижознинг эътиборини жалб қилиш ва муайян ҳис-туйғуларни яратиш, илҳомлантириш учун ишлатилади. Одамларни бирор буюм ва ҳаттоки машинани ҳам сотиб олишга ундаш ёқимсиз ҳолатга айланди. Бирор киши олдингизга келиб, "бир дақиқа вақтингизни ажратиб, маҳсулотимиз билан танишинг" дейишганда, аксарият ҳолларда бирор баҳонани рўкач қилиб қочишни хоҳлайсиз. Айниқса бугунги реклама ва маркетинг таклифлари инсонларни ҳар қадамда “таъқиб” этадиган замонда бизнинг қулоқларимиз ва кўзларимизда "савдо-сотиққа қарши" филтрлар пайдо бўлган, улар бизни ўраб турган реклама ҳақидаги маълумотларнинг 90 фоизини “ушлаб” қолади. Сотувчилар учун эса ушбу...

Севги ва ажирим

Тўхтаб туринг... Илтимос... Сиз психологмисиз? Менинг ҳаётим остин-устин бўлиб кетди. Ўзим ҳам тушунмаяпман нима бўлаётганлигини... Менга ёрдам беринг... -Севиб қолдингизми? -Қаердан билдингиз? -Ҳаётим остин-устин бўлиб кетди!, - деганингиздан... -Ҳақиқатдан психолог экансиз. Тавба, билиб қўйдингизку... -Нима қиламиз? Хотирангиздан ўчириб берайми? -Иложи борми? -Ҳа, севгини хотирангиздан ўчиришнинг иложи бор. -Қайтаришнинг иложи йўқми? -Йўқ, қайтаришнинг иложи йўқ...