Huquq va burch ijtimoiy-huquqiy jurnali
@huquqburch
Huquq va burch ijtimoiy-huquqiy jurnalining tezkor xabarlar portali.
36 posts

Мақсад манфаатдорликни ошириш, одамларни бой қилиш

Президент Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Оқдарё туманидаги “Pure milk Oqdaryo” фермер хўжалиги даласида бўлиб, миришкорлар билан суҳбатлашди.

Адлия вазирининг Андижонда ўтказган сайёр қабулларида аксар мурожаатлар уй-жойи бузилганда тўлаш керак бўлган компенсация тўлашга боғлиқ бўлди

Жорий жорий йилнинг 24-25 июль кунлари Андижон вилоятида Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабуллар вилоятнинг Бўз, Пахтаобод, Марҳамат ҳамда Қўрғонтепа каби туманларида ташкил этилди. Унда Адлия вазири Улуғнор, Шаҳрихон, Балиқчи, Избоскан, Жалақудуқ, Олтинкўл, Андижон, Асака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод туманлари ҳамда Хонобод ва Андижон шаҳарлари фуқароларини, шунингдек, ўзларини қийнаётган масалалар бўйича қатнашган тадбиркорларни қабул қилди, деб вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. Хабарда айтилишича, сайёр қабулларда адлия тизимидан ташқари, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, масъул ходимлари, шу билан бирга, маъмурий, иқтисодий ҳамда...

Самарқанд халқаро аэропорти вилоятнинг туристик салоҳиятига муносиб бўлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортида мазкур мажмуани ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. 1927 йилда фаолият бошлаган мазкур аэропортда 2009 йилгача бир неча марта қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Бугунги кунда бу ердан ҳафтада 37 маротаба тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий рейслар амалга оширилмоқда. Аэропортда жорий йилнинг 6 ойида 220 минг йўловчига хизмат кўрсатилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга кўпдир. Кейинги йилларда юртимизда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли Самарқандга келадиган сайёҳлар оқими ҳам сезиларли даражада ошди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойларида вилоятга 1 миллион 433 минг турист ташриф буюрган. Уларнинг 227...

Япония Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тадқиқот ва малака ошириш институти делегацияси билан учрашувлар бўлиб ўтди

Япония делегацияси билан бўлган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Академия вакиллари, Маъмурий суд судьялари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти раҳбарияти ва ходимлари иштирок этдилар. Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунини  амалга ошириш муаммолари, мазкур Қонунга шарҳлар тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.  Муҳокамалардан сўнг, учрашув Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунига шарҳлар тайёрлаш бўйича амалий семинар тариқасида давом эттирилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қорақалпоғистон

Каттақўрғонда Адлия бўлими бошлиғи нотариус ёрдамчисини урди, прокуратура ҳодисани ўрганмоқда

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри Адлия бўлими бошлиғи М.О Каттақўрғон шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариус ёрдамчиси С.Ф.ни калтаклаган. Жабрланувчи 19 октябрь куни бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган.

СУД РАИСЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАРГА АХБОРОТ БЕРДИ

Самарқанд вилояти матбуот уйида судлар фаолиятидан жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида брифинг ўтказилди.

Нотариатни огоҳлантирувчи одил судлов институти сифатида такомиллаштириш

Сўнгги йилларда нотариатни ислоҳ қилиш, уни жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлайдиган, огоҳлантирувчи одил судлов ва суд низоларини олдини олиш каби функцияларни бажаришга чақирадиган муҳим институтлардан бири сифатида шакллантириш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

2030 йилгача қашшоқлик тугатилади. Барқарор ривожланиш мақсадлари белгиланди

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидагиҲукумат қарори қабул қилинди.

Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланди

“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.