NAVOIY VILOYAT IQTISODIY SUDI
@nvis_24_0
5 posts

Конимех туманида сайёр қабуллар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видео селектор йиғилишида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларни оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМОАТЧИЛИК ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИГА АХБОРОТ БЕРДИ

Жорий йилнинг 20 августи куни Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди биносида жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларининг фаолияти ҳамда 2020 йил биринчи ярмида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширган ишлари тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида брифинг (матбуот анжумани) ўтказилди.

СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча эълон қилинган судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир Фармони сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини янада ошириш бўйича муҳим қадам бўлди десак муболаға бўлмайди.

СУДНИНГ ҚАРОРИ АСОСИДА ФАҚАТ КЎЧМАС МУЛКЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИГА ТОРТИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Маълумки, кундан-кун ривожланиб бораётган юртимизда тадбиркорлар қатлами муҳим ўрин тутади. Президентимиз таъбири билан айтганда, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Шундан келиб чиқиб, иқтисодий судлар ҳам бугунги кунда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясида қатъий турибди.

ЧЕТ ЭЛЛИК ИНВЕСТОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАМДА ИНВЕСТИЦИЯ ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  30 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2005 йил 2 августдаги 180-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 264-сонли қарорида белгиланган вазифалар тўғрисида....