"Ijtimoiy-iqtisodiy tahlil" ekspertlar guruhi
@ijtimoiyiqtisodiytahlil
4 posts

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар барқарор ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Россия муносабатлари жадал ва ишончли сиёсий мулоқот билан ажралиб туради, ўзаро муносабатлар анъанавий, дўстона характер касб этган ва турли соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Россия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бири саналади. Ҳар икки давлат ҳам Марказий Осиё, ҳам бутун Евроосиё қитъаси иқтисодиёти ҳамда сиёсатида муҳим роль ўйнайди.

УМУМЖАМИЯТ МАНФААТЛАРИ ДОИМО БИРЛАМЧИ!

Qalampir.uz интернет нашри материалида тадбиркорлар туман электр тармоқлари ташкилотидан қуёш батареяларини ўрнатиш зарурлиги ҳақида хабарномалар олаётгани ҳақида норозилик руҳидаги хабар берилган (https://qalampir.uz/uz/news/salla-desa-kallani-olmazordagi-tadbirkorlar-svet-siz-k-olishi-mumkin-106323).

“Мевали дарахтга тош отилади”,- дейишгани рост!

Давлатимиз ташқи сиёсатида миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, аҳоли манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий алоқалар тизимида мамлакатимизнинг ўрни ва ролини ҳамда жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини мустаҳкамлаш мақсадида фаол ишлар олиб борилмоқда. Бундай ижобий ўзгаришларни нафақат юртдошларимиз ўзларининг кундалик ҳаётларида кўришмоқда, балки хорижий экспертлар томонидан ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгариш ва ислоҳотлар юқори баҳоланмоқда. Аммо, “Мевали дарахтга тош отилади”,- деганларидек, https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=pfbid07qrFoNbC1h5eyv4Dq7AsBTu5ncftneDzvFMx4rGxZHEsVVZmB7jspm4rueHMZgN5l&id=100084070219232 каби...

Гапингизда жон бор, аммо оммавий ҳасрат қилиш – ноўрин!

Мана кейинги уч йил мобайнида “Така бўлсин-у, сут берсин!”, - қабилида Афғонистонда тинчлик ҳукм сураётгандай. Ички ҳолати бўйича аниқ бир маълумот айтиш қийин аммо, ОАВ берган даракларга таяниб айтадигани бўлсак, вазият бир оз юмшаётгандек! Шу боис, мамлакатимиз мулозимлари ҳам кейинги пайтларда афғон ҳудудида бўлиб қайтишмоқда. Мақсад битта - жафокаш афғон халқига инсонийлик кўмак кўрсатиш, тажрибаларимизни намоён қилиш, яқин қўшнилик ришталарини қайтадан боғлаш ва тинч турмуш тарзини давом эттиришга кўмак бериш. Бошқа ҳеч қандай ният йўқ ва бўлмагай ҳам. Чунки, қўшнинг тинч, сен тинч деганлари бежиз эмас.