ПСИХОЛОГ Зебинисо Ахмедовадан хикоя
ПСИХОЛОГДАН БИР ХИКОЯ 1 қисм
КЕЧИКТИРИЛГАН БАХТ НИМА У?
Қадим замонларда хам инсонлар ўз миясини, танасини бошқариш учун “Муроқаба” усулидан фойдаланишган экан. Муроқаба кўзни юмиб хаёллар билан фикр қилиш демакдир. Китобимнинг ушбу жойида қуйидаги муроқабани сизга таклиф этаман. Кўзингизни юмиб ўқий олмайсиз. Шунинг учун диққат кўзингизни фақат ушбу матнга қаратинг ва тинчланишни ният қилинг:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
ЎРГАМЧАК ТЎРИДА
ДЎСТГА ЗОР ҚИЛМА, ДУШМАНГА ҲОР ҚИЛМА... “Дўстга зор қилма, душманга ҳор қилма” деган мақолни эшитгандирсиз. Дўст киму, душман кимлигини биласизми? Дўст ҳам ўзингиз, душман ҳам ўзингиз. Агар, ўзингизни тушуна олсангиз ва дўстман ўзимга десангиз вафоли дўст бошқа керак эмас сизга. Агар, ўзингизни кечира олмаётган бўлсангиз ва яна ёмон кўриб ҳам кетаётган бўлсангиз, сизга душманнинг ўзи керак эмас бўлиб қолибди-ю... Муаммо бор эканки, ривожланиш бўлади. Идеал инсоннинг ўзи йўқ! Муаммо чиқиб турганлиги ҳам бир бахт. Демак, ҳали яшаш керак экан. Демак, ҳали янаям яхши бўлиш учун чўққилар кўп экан. Турмуш ўртоғингиздаги муаммога ҳам ҳудди шундай фикр билан муносабат билдиринг. Демак, турмуш ўртоғингизнинг ривожланиши учун йўллар очилганлиги...
КУЧЛИ ОДАМНИНГ КУЧИ НИМАДА?