Ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг бизга қолдирган мероси - ҳар икки романи, кўплаб ҳикоялари, бемисл ҳажвиёти миллий адабиётимизнинг энг қадри баланд хазинасига айланган ва улар ўзбек тилининг бой латофатини кўз-кўз эта оладиган қимматли манба сифатида қадрли.
Талабалик йилларим. Филология факультетининг учинчи босқичидаман. Тилимизнинг ноёб бойлигини ўрганиш, тадқиқ қилиш учун бизга мавзу беришди. Менинг чекимга тушган мавзу – каштачилик лексикаси. Яъни ўзим яшайдиган ҳудудда каштачилар тилида ишлатиладиган сўз ва атамаларни йиғишим, маъносини ўрганишим керак. Ишни қишлоғимиздаги момолар билан суҳбатдан бошладим.
Инсон – табиатнинг ноёб яратиғи. Инсон – табиатнинг эрка фарзанди. Баъзида унинг табиатга қиладиган эркалиги ҳаддан ошади, ҳудуддан чиқади. Кейин эса ўйиндан ўт чиққани каби бу эркалиги ўзи учун, келажак авлод учун қимматга тушиши мумкин. Баъзан инсон бундай эркаликлари учун каттагина эваз беришга, тўлов тўлашга ҳам мажбур бўлади. Зеро, табиат қанчалик бағрикенг бўлса, шунчалик қаҳри қаттиқ ҳам. Айниқса, инсон ўзи ва унинг ўртасидаги муқаддас риштага дахл қилса, таранглаштирсаю шарт узмоққа уринса, табиат асло жим турмайди, ғалаёнга келади. Исёнкор фарзандининг эсини киритиб қўйиш учун тоғларни ларзага келтиради, тўфону бўрон, зилзилаю довул билан ҳимояга ўтади...
Жаҳон адабиётида шундай асарлар борки, улар шунчаки сабоқ бермайди, балки одамзотни эртадан – келажакдан огоҳ этувчи даъватга ўхшайди. Уларни мутолаа қилиш жараёнида кўз олдингизда инсониятнинг эртанги куни гавдаланади, беихтиёр сергак тортасиз, атрофингизга бошқачароқ назар билан қараб, кеча, бугун ва эрта ҳақида мушоҳада юрита бошлайсиз. Габриэль Гарсиа Маркес асарлари ҳақида шундай дейиш мумкин. Маркеснинг баъзи асарларини, гарчи афсонага ўхшаброқ кетса ҳамки, сергакликка ундовчи эртак, деб атаган бўлардим. Масалан, “Ёлғизликнинг юз йили” романини.