Saydullo Otajonov
@saydullo
17 posts

Viloyatdagi barcha diniy tashkilotlar rahbarlari bilan davra suhbati oʻtkazildi

Andijon viloyat adliya boshqarmasi tomonidan Zoom platformasi orqali O‘zbekiston musulmonlar idorasi Andijon viloyat vakilligi binosida viloyat bosh imom xatibi, O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari bo’yicha qo’mitaning Andijon viloyati boshqarmasi mutaxassislari hamda viloyatdagi barcha diniy tashkilotlar rahbarlari ishtirokida "Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida"gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining mazmun-mohiyati, hisobotlarda xato va kamchiliklarga yoʻl qoʻymaslik, shuningdek, internet jahon axborot tarmog‘ida chiqishlarida amaldagi qonunchilik va ustav talablariga qat’iy rioya etilishi yuzasidan davra suhbati tashkil etildi.

Nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorlikda ayollarning moliyaviy va kompyuter savodxonligi oshirilmoqda

Ma’lumki, xotin-qizlarning huquq va manfaatlarini himoya qilish, salomatligini mustahkamlash va eng muhimi, tadbirkorlik uchun bilimlarini mustahkamlash hozirgi kundagi muhim yo‘nalishlardandir. Ushbu yo'nalishda Andijon viloyat adliya boshqarmasi viloyat hududida faoliyat yuritayotgan nodavlat notijorat tashkilotlar bilan hamkorlik tadbirlarini amalga oshirmoqda.

Viloyat adliya boshqarmasi hamda nodavlat notijorat tashkilot "Hamroh" bilan hamkorlik tadbirlari o'tkazilmoqda

Joriy yilning 9 noyabr kuni Andijon shahridagi Barkamol avlod bolalar maktabi binosida Yevropa Ittifoqi tomonidan moliyalashtirilgan “#Yoshstan-mahalliy qarorlarni qabul qilishda yoshlarning rolini oshirish” loyihasi doirasida rejalashtirilgan tadbir bo'lib o'tdi.

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори асосида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга муносиб тайёргалик кўриш мақсадида, вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори асосида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди.

Хотин-қизлар соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар аъзоларига ҳуқуқий кўмак берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизлaрни қўллaб-қуввaтлaш, улaрнинг жaмият ҳaётидaги фaол иштирокини тaъминлaш тизимини янaдa тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри тўғрисидa"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Андижон вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан хотин-қизларни тизимли ўқитиш курслари ташкил этилган.

"Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳиятини вилоятдаги барча имом-хатибларга тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Zoom платформаси орқали Ўзбекистон мусулмонлар идораси Андижон вилоят вакиллиги биносида бош имом хатиб ўринбосари Х.Сулаймонов иштирокида янги таҳрирдаги "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини вилоятдаги барча имом-хатибларга тушунтириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Андижон вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида ФАТФ ташкилоти тавсиялари бўйича учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 20 май куни Андижон вилоят адлия бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ННТлар вакиллари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг тавсиялари мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

Андижон вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида ФАТФ ташкилоти тавсиялари бўйича учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 11 май куни Андижон вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ННТлар вакиллари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг тавсиялари мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

Юксак ҳуқуқий онг - ҳуқуқий жамиятнинг бирламчи мезони!

Бўстон тумани халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 1 умумтаълим мактаби ўқитувчиларига коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, шунингдек меҳнат муносабатлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳаларига доир қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан яқиндан таништириш юзасидан тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Учта ҳудудда тажриба учун юридик хизматлар кўрсатиш маркази ташкил қилинмоқда

Давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш ҳозирги даврнинг талаби ҳисобланмоқда. Шу сабабли, давлат ва жамият тараққиётини янада жадаллаштириш мақсадида мамлакатимизда бу борада муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.