Андижон вилоятининг Бўз туманида фаолият юритувчи “Бунёдкор мадад ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятининг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган 204 млн. 966 минг сўмлик солиқ қарзини ундириш мақсадида хатланган “HOWO” русумли юк автотранспорт воситаси аукцион орқали 379 млн. 714 минг 720 сўмга сотилди.
Туркия Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи генерал-майор Умит Йилдиз бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди. Делегацияга Туркия элчихонасининг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ҳарбий атташеси полковник Мустафа Балоглу ҳамроҳлик қилди.
Қорақалпоғистонлик ёш дастурчи Дамир Асаматдинов «Emoji Math» номли мобиль қурилмалар учун ўйин дастури ишлаб чиқди.
“Россия сегодня” халқаро ахборот агентлигининг халқаро мультимедиа матбуот марказида “МДҲ доирасида ўзаро иқтисодий алоқалар” мавзусида телекўприк ташкил этилди. Унда экспертлар Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги “пойтахти”ни Минск(Беларусь)дан Остона(Қозоғистон) ёки Тошкент(Ўзбекистон)га кўчириш имкониятлари ҳамда оқибатлари муҳокама қилинди.
Европа Иттифоқи раҳбарияти 2019 йилнинг бошида Брюсселга Ўзбекистон Президенти ташриф буюришини кутмоқда.
“Халқ сўзи Online”. Одилбек Одамбоев/Хоразм. Урганч шаҳрида талабалар ўртасида математика бўйича Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада бўлиб ўтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисларидан мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларига дахлдор долзарб бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди.
“Халқ сўзи Online”. Илҳом Раҳматов/Сурхондарё. Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов Термиз шаҳридаги умумтаълим мактаби, боғча ва шифохона каби бир неча ижтимоий аҳамиятдаги корхона ва муассасаларнинг қишки мавсумга тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Ҳарорат пасайиб, қиш яқинлашаётган айни дамларда ахборот оқимларида газ билан боғлиқ нохуш хабарлар ҳам учрай бошлади. Бунга биргина ўтган ойда Янгийўлда, Риштонда ва Тошкент шаҳрида рўй берган фожиали воқеаларни мисол келтириш мумкин. Афсуски, мазкур ҳолатларда инсонлар ўлими қайд этилди. Хўш, бундай фожиали ҳодисаларга нималар сабаб бўлмоқда?
Экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашиш бўйича “ўзбек модели” шарофати билан мамлакатимизда терроризм билан боғлиқ жиноятлар сони ўтаётган йилда 1,7 баробар камайган.