@sgcc_uzb
418 posts

"ИСТИҚЛОЛ МЎЪЖИЗАСИ"

Жорий йилнинг 8 май куни "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда мажмуанинг шарафли тарихи ва унинг яратувчилари бўлган фидойи инсонлар фаолиятига бағишланган "Истиқлол мўъжизаси" китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

"Шўртан ГКМ" МЧЖда 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб иккинчи жаҳон урушида – халқларнинг тинчлиги, миллатлар тотувлиги йўлида қурбон бўлганлар хотираси ёдга олиниб, узоқ йиллар мобайнида мажмуада меҳнат фаолиятини олиб борган ва бугунги кунда нафақада бўлган бир гуруҳ фахрийлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

"Шўртан ГКМ" МЧЖ: Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг Реакция қурилмасидаги кимёвий реагентлар янгисига алмаштирилди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг Реакция қурилмасидаги FF-2101 А - циклогексан кимёвий реагентини тозалаш аппаратида, силикагель ва алюминий оксиди кимёвий реагентларини алмаштириш ишлари олиб борилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимлар навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва саломатлигини доимий равишда назорат қилиш энг муҳим ва асосий масалалардан биридир. Шу сабабдан, мажмуада ишчи-ходимларнинг саломатлиги доимий назоратдадир.

"Шўртан ГКМ" МЧЖда ўрнатилган 5 мегаватт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциялари фойдаланишга топширилди

Аввал хабар берганимиздек, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ да 2023-2024 йиллар давомида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда 28 апрель — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрель — “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилинган.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашуви бўлиб ўтди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш ва ўз иқтидорларини ҳар томонлама намоён этишига имконият яратиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ташкил этиб келинаётган "Брейн-ринг" интеллектуал шоусининг саралаш босқичи "С" гуруҳ беллашуви бўлиб ўтди.

"Шўртан ГКМ" МЧЖда Этилен ишлаб чиқариш цехининг EA-1821C аппаратида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда 

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Этилен ишлаб чиқариш цехининг Газларни ажратиш қурилмаси EA-1821 C - тозаланган табиий газни совитиш учун мўлжалланган иссиқлик алмашинув аппаратида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қаршида дзюдо бўйича Исматулло Турақулов хотирасига бағишланган халқаро хотира турнири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17-19-апрел кунлари Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” Маданий ва спорт-соғломлаштириш мажмуасида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти Кураш федерацияси ташаббуси билан 2010-2011 ва 2012-2014 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича марҳум Исматулло Турақулов хотирасига бағишланган халқаро хотира турнири ўтказилди.

Шўртан газ кимё мажмуасида "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деб номланган Наврўз сайли бўлиб ўтди

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” деб номланган Наврўз сайли бўлиб ўтди.